ФУҚАРОЛИК ҚОНУНЧИЛИГИДА ШАХСГА ДОИР МАЪЛУМОТЛАР ТУШУНЧАСИ ВА ҲУҚУҚИЙ ТАБИАТИ
Keywords:
шахсий маълумотлар, шахсга доир маълумотлар, маълумотларни ҳимоя қилиш, GDPR, хусусий ҳаёт дахлсизлиги, мулкий ҳуқуқ концепцияси, идентификация қилишAbstract
Мазкур мақола фуқаролик қонунчилигида шахсга доир маълумотлар тушунчаси ва унинг ҳуқуқий табиатини таҳлил қилишга бағишланган. Тадқиқотда Ўзбекистон Республикасининг “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонуни ва Европа Иттифоқининг GDPR регламентида берилган таърифлар қиёсий жиҳатдан ўрганилиб, уларнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари очиб берилган. Шунингдек, АҚШ қонунчилигидаги “шахсни аниқловчи маълумот” тушунчаси кўриб чиқилган
ҳамда “маълумот” ва “ахборот” категориялари ўртасидаги ҳуқуқий фарқ асосланган. Мақолада шахсий маълумотларнинг ҳуқуқий табиатини белгилашга доир назарий концепциялар — жумладан, мулкий ҳуқуқ концепцияси ва инсон ҳуқуқлари концепцияси — таҳлил қилинган, уларнинг афзаллик ва камчиликлари кўрсатилган. Хулоса ўрнида миллий қонунчиликни
халқаро стандартларга мослаштириш зарурати асосланган.